Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пискентда далаҳовлида гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётган шахс фош бўлди
У уйининг юқори қавати ва том қисмида таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган ўсимликларни етиштириб келган.
Тошкент вилояти Пискент туманидаги Боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудида мавжуд далаҳовлилар, ҳудудий профилактика инспектори ва тезкор ходимлар томонидан назорат тартибида ўрганилди.
Ўрганиш давомида хонадонлардан бирида яшовчи фуқаро С.Т. уйининг юқори қавати ва том қисмида таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган ўсимликларни етиштириб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
16:45 / 16.03.2026
Хизмат бурчини бажараётиб вафот этган бекободлик ходимга ҳам уй бериладими?
20:38 / 25.02.2026