Жамият | 19:26
567
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Жаҳон ислом цивилизацияси алянси ташкил этилади

Алянс халқаро ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари, фанлар академиялари, музейлар, кутубхоналар, архивлар, ислом қўлёзмалари марказлари, тадқиқот институтлари ҳамда бошқа ихтисослашган ташкилотларни бирлаштиради.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази негизида Жаҳон ислом цивилизацияси алянси ташкил этилади.

Хабар қилинишича, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган I Халқаро ислом цивилизацияси форуми иштирокчилари 10 та муҳим ташаббусни қамраб олган декларацияни бир овоздан қабул қилди. 40 дан ортиқ давлатнинг 300 га яқин хорижий иштирокчилари декларацияга мувофиқ Жаҳон ислом цивилизацияси алянсини ташкил этиш ташаббусини бир овоздан маъқуллади.

Алянс халқаро ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари, фанлар академиялари, музейлар, кутубхоналар, архивлар, ислом қўлёзмалари марказлари, тадқиқот институтлари ҳамда бошқа ихтисослашган ташкилотларни бирлаштиради.

Қайд этилишича, алянснинг асосий мақсади узоқ муддатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма илмий, таълимий, маданий, музей ва рақамли лойиҳаларни амалга ошириш, билим ва илғор тажриба алмашинувини рағбатлантириш, шунингдек, ислом цивилизациясининг жаҳон маданий ва интеллектуал меросининг ажралмас қисми сифатидаги бунёдкорлик салоҳиятини асраш, илмий ўрганиш, оммалаштириш ва кенг намоён этишга қаратилган саъй-ҳаракатларни бирлаштиришдан иборат.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид