Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
I Халқаро ислом цивилизацияси форуми иштирокчилари 10 та глобал ташаббусни илгари сурди
Халқаро ислом цивилизацияси форуми иштирокчилари Ислом цивилизацияси меросини ўрганиш, асраш, рақамлаштириш ва дунё миқёсида тарғиб қилишга қаратилган 10 та глобал ташаббусни илгари сурди. Таклифлар орасида Ислом цивилизацияси Бутунжаҳон форуми, халқаро рақамли реестр, глобал рақамли кутубхона, халқаро мукофот, тадқиқот жамғармаси, музейлар иттифоқи ва 2030 йилгача бўлган халқаро «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш каби ташаббуслар бор.
— «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 80 йиллик юбилей сессиясида айнан аждодларимиз меросини, яъни Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий меросини Бирлашган Миллатлар Ташкилотида тақдимотлар ўтказишни мақсад қилган эдик. Ушбу форум эса дастлабки қадамдир. Хусусан, сентябр ойида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий марказлари, Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси ҳамкорлигида Ню Йоркда, Женевада ва Парижда мана шундай халқаро форумни ўтказишни ҳам режа қилганмиз», - дея маълумот берди Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Комилжон Шермуҳамедов.
Тадбир давомида китоб нашрлари ва қўлёзмаларни қайта тиклаш, хаттотлик анъаналарини асраш ҳамда уларни келажак авлодга етказиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Бу борада миллий китобат мактаби намуналари асосида тайёрланган янги нашрлар алоҳида қизиқиш уйғотди.
Имом Термизийнинг китобини тақдим этган Дамир-ҳазрат Мухетдинов — Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси биринчи ўринбосари, Москва ислом институти ректори форумда дунёга машҳур бўлган олимларнинг иштирок этаётгани замонавий геосиёсатда ва бугунги ислом дунёсида Тошкентнинг роли катта эканини таъкидлади:
— «Биз аминмизки, тизимли ва изчил меҳнат, мамлакатингиз сиёсий раҳбарияти намоён этаётган улкан шижоат ва энергия, шунингдек, меҳмонларнинг ушбу лойиҳаларга катта муҳаббат билан дахлдор бўлиш, уларни ҳис қилиш ҳамда Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий қадамжоларини қайтадан зиёрат қилишга бўлган кучли хоҳиши — буларнинг барчаси республиканинг улкан туристик, тарихий, маданий, сиёсий ва иқтисодий салоҳиятидан далолат беради. Агар барча урғу ва устуворликлар тўғри белгиланса, мамлакат муваффақиятли ва фаровон ривожланиб бора олади».
Форум иштирокчилари давлатлар, халқаро ташкилотлар, илмий муассасалар, олий таълим муассасалари, музейлар, кутубхоналар ва жамоат ташкилотларини ушбу ташаббусларни амалга оширишда ҳамкорликка чақирди.
Mазкур ташаббуслар тинчлик, ўзаро ҳурмат, таълим ва маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлашга, шунингдек, Ислом цивилизацияси бой меросини жаҳон маданий меросининг ажралмас қисми сифатида асраш ва кенг тарғиб этишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
17:37 / 13.06.2026
16−18 июн кунлари Тошкент шаҳрига юк машиналари киритилмайди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
22:23 / 14.05.2026
Осиё хотин-қизлар II форумида Бухоро декларацияси қабул қилинди
19:30 / 14.05.2026