Жамият | 19:06
263
2 дақиқада ўқилади

Барча вилоят судларида адвокатлар билан ҳамкорлик учун махсус гуруҳлар очилди

Янги ташкил этилган Telegram гуруҳлари фақат адвокатлар учун мўлжалланган. Адвокатлик лицензиясига эга бўлмаганларга нисбатан гуруҳга аъзо бўлишда чеклов ўрнатилган.

Барча вилоятлар судларида адвокатлар билан ҳамкорлик қилиш учун махсус гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бу орқали вилоят судларида мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш ҳамда суд ишларини ташкил этиш билан боғлиқ муаммо ва тушунмовчиликларнинг олдини олишни йўлга қўйиш мақсад қилинган.

Янги ташкил этилган Telegram гуруҳлари фақат адвокатлар учун мўлжалланган. Адвокатлик лицензиясига эга бўлмаганларга нисбатан гуруҳга аъзо бўлишда чеклов ўрнатилган. 

Адвокатлар қуйидаги ҳаволалар орқали Telegram гуруҳларига аъзо бўлишлари мумкин:

Қорақалпоғистон Республикаси судлари

Андижон вилояти судлари

Бухоро вилояти судлари

Жиззах вилояти судлари

Қашқадарё вилояти судлари

Навоий вилояти судлари

Наманган вилояти судлари

Самарқанд вилояти судлари

Сирдарё вилояти судлари

Сурхондарё вилояти судлари

Тошкент вилояти судлари

Тошкент шаҳар судлари

Фарғона вилояти судлари

Хоразм вилояти судлари

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг расмий Telegram каналлари ҳам фаолият юритмоқда.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид