Иқтисодиёт | 19:54
420
2 дақиқада ўқилади

Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди

Кенгаш исломий молия стандартлари лойиҳаларини халқаро стандартлар ва маҳаллий шароитни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқади. Шунингдек, Марказий банкка исломий молия фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича хулоса ҳамда тавсиялар беради, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади.

Марказий банк ўз ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилгани ҳақида хабар берди.

Фото: Марказий банк

Қайд этилишича, у исломий банк хизматларини кўрсатувчи банклар, микромолия ташкилотлари, Омонатларни кафолатлаш агентлиги ҳамда Марказий банк назорати остидаги бошқа ташкилотларнинг исломий молия фаолиятини мувофиқлаштирувчи коллегиал орган ҳисобланади.

Кенгаш таркиби Ислом ҳуқуқи бўйича мутахассис ва техник эксперт бўлган 5 нафар аъзодан иборат. Тузилмага Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимларидан Саиджамол Масайитов раис, Муҳаммадаюбхон Ҳомидов раис ўринбосари этиб тайинланди. Кенгаш аъзолари таркибидан Ҳикматилла Тоштемиров, Абдуллатиф Турсунов ва техник эксперт сифатида Ахроржон Садуллаев ҳам ўрин олган.

Кенгаш исломий молия стандартлари лойиҳаларини халқаро стандартлар ва маҳаллий шароитни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқади. Шунингдек, Марказий банкка исломий молия фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича хулоса ҳамда тавсиялар беради, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади.

Бундан ташқари, кенгаш банклар ва микромолия ташкилотларига исломий молия бўйича тавсиялар беради, улар билан маслаҳат учрашувлари ўтказади ҳамда ААОИФИ йиғилишларида Марказий банк номидан қатнашиб, халқаро стандартлар лойиҳалари юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдиради. Кенгаш ҳар йили Марказий банк бошқарувига ўз фаолияти бўйича йиллик ҳисобот тақдим этади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид