Ўзбекистон | 19:50
403
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Octobank 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигини молиявий ўсиш, янги имкониятлар ва халқаро эътирофлар билан якунлади

2026 йилнинг дастлабки олти ойи Octobank учун молиявий кўрсаткичларнинг шиддатли ўсиши, маҳсулотлар қаторининг кенгайиши, янги халқаро ҳамкорликларнинг йўлга қўйилиши ва нуфузли эътирофлар билан аҳамиятли бўлди. Банк ўз фаолиятида мижозлар эҳтиёжларини чуқурроқ ўрганиш, уларга янада яқин бўлиш ва замонавий молиявий ечимларни таклиф этишга алоҳида эътибор қаратди.

Фото: Octobank

Реклама ва рекорд даражадаги молиявий кўрсаткичлар

2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, Octobank’нинг асосий молиявий кўрсаткичларида сезиларли ўсиш қайд этилди. Хусусан, банк активлари 16,52 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 231,93 фоизга ўсди. Мажбуриятлар ҳажми эса 4,05 триллион сўмдан 15,32 триллион сўмга етиб, 278,26 фоизга ошди. Банкнинг хусусий капитали 1,20 триллион сўмни, шу жумладан устав капитали 500 миллиард сўмни ташкил этди.

Кредит портфели ҳажми ҳам сезиларли кенгайиб, 392,8 миллиард сўмдан 609,4 миллиард сўмга етди ва 55,15 фоизлик ўсишни кўрсатди. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида банкнинг соф фойдаси 170,6 миллиард сўмни, соф фоиз даромади эса 224,6 миллиард сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, банкнинг мижозлар базаси 3,66 миллион кишидан ошди ва ходимлар сони 379 нафардан 471 нафаргача кўпайди.

Мижозлар учун янги маҳсулотлар ва халқаро пул ўтказмалари

Ҳисобот даврида Octobank мижозлар эҳтиёжларидан келиб чиқиб, хизматлар кўламини кенгайтирди. Бизнес вакиллари учун инвестиция мақсадлари, айланма маблағларни тўлдириш ва транспорт воситаларини харид қилишга мўлжалланган «Octo-Invest», «Octo-Oborot» ва «Octo-Avto» кредит маҳсулотлари, жисмоний шахслар учун эса «Автокредит 2.0» тақдим этилди.

Бундан ташқари, халқаро пул ўтказмалари имкониятлари ҳам сезиларли даражада кенгайтирилди. Эндиликда Kaspi.kz орқали Қозоғистондан ҳамда E9PAY тизими орқали Жанубий Кореядан миллий HUMO ва UZCARD карталарига тўғридан-тўғри пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти мавжуд.

Халқаро ҳамкорлик ва корреспондентлик тармоғи

Octobank чет эллик ҳамкорлар билан тезкор ва ишончли ҳисоб-китобларни таъминлаш мақсадида ўз корреспондентлик тармоғини кенгайтирди ва қуйидаги нуфузли молия институтларида янги ҳисобварақлар очди:

●      DBS Bank (Сингапур) — АҚШ доллари (USD) ва Хитой юани (CNH);

●      ICBC London — Хитой юани (CNH);

●      Yes Bank (Ҳиндистон) — Ҳиндистон рупияси (INR);

●      Bank of Asia (Қирғизистон) — Қирғизистон сўми (KGS);

●      Sohar International Bank (Уммон) — Уммон риали (OMR).

Нуфузли халқаро ва миллий эътирофлар

Банкнинг рақамли трансформация йўлидаги ютуқлари дунё ҳамжамияти томонидан ҳам юқори баҳоланди. «Global Banking & Finance Awards 2026» талқинига кўра, Octobank бирданига икки йўналишда — «Best Digital Bank Uzbekistan 2026» ва «Best Bank for Treasury Activities Uzbekistan 2026» номинацияларида ғолиб деб топилди.

Шунингдек, банк нуфузли «Global Recognition Award 2026» ва «Strategic Banking Innovation 2026» мукофотларига сазовор бўлди. Миллий даражада эса, «Аҳбор-Рейтинг» агентлиги 2025 йил якунлари бўйича Octobank’нинг кредит рейтингини «Барқарор» прогнози билан «uzA++» даражасига кўтарди.

Инвестиция форумлари ва ижтимоий масъулият

Йил бошидан буён Octobank вакиллари V Тошкент халқаро инвестиция форуми, London City Week ва Осиё тараққиёт банки (ADB) форуми каби қатор йирик халқаро тадбирларда иштирок этди. Учрашувлар якунлари бўйича StoneX Financial Ltd (Лондон) билан ҳамкорлик тўғрисида бош келишув имзоланди ҳамда Euroclear тизимида кастодиал ҳисобварақ очиш ишлари бошланди.

Шу билан бирга, банк PLUS Forum Digital Uzbekistan 2026 тадбирида титул ҳомий сифатида иштирок этди. Ижтимоий соҳада эса SOS Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари, Болалар онкологияси ва гематологияси маркази беморлари ҳамда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб хайрия лойиҳаларини амалга оширди.

Жорий йилнинг 23 июнь куни Octobank ўз ташкил этилганининг 25 йиллигини нишонлади ва келгусида ҳам мижозлари ва ҳамкорлари учун энг замонавий, ишончли ва қулай молиявий ечимларни тақдим этишда давом этади.

Алоқа учун маълумотлар:

Octobank Матбуот хизмати

Электрон почта: [email protected]

Расмий веб-сайт: octobank.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Моҳидил Абдуллаева
Тайёрлаган Моҳидил Абдуллаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид