2026 йилнинг I-чорагида Octobank бозордаги мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлади. Банк, активлар ўсиши фонида, бизнес учун ечимлар қаторини кенгайтириб, ижтимоий ташаббуслар миқёсини оширди ва инфратузилмани ривожлантиришда давом этди. Банк молиявий маҳсулотлар, рақамли хизматлар ва ижтимоий масъулиятни ягона тизимга айлантирадиган моделни изчил ривожлантирмоқда.
Молиявий натижалар: ўсиш ва барқарорлик
Ўтган йилнинг айни даври билан солиштирилганда:
* Активлар 15,5 трлн сўмгача ошди (+281,4%);
* Шахсий капитали 1,13 трлн сўмгача ўсди (+29,3%);
* Соф фойда 108,7 млрд сўмни ташкил этиб, барқарор динамикани сақлаб қолди.
Octobank ходимлари сони 45,8 % ошиб, 465 нафарга етди, бу эса банкнинг ўсишида қўшимча омил бўлди.
Бозордаги мавқеи: кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш
Octobank молиявий институтларни ликвидлик, активлар сифати ва самарадорлик каби 27 та асосий кўрсаткич бўйича баҳоловчи ИТИМ рейтингида Ўзбекистоннинг энг кучли учта кичик банки қаторига кирди.
Қўшимча равишда мижозларга халқаро ҳисоб-китоблар учун қулай восита – Olmapay хизмати орқали Россиядан тезкор пул ўтказмалари ва жўнатиш кунида маблағ ўтказиш имконияти тақдим этилди.
Ижтимоий ташаббуслар: тизимли қўллаб-қувватлаш ва хайрия
Ижтимоий йўналиш тартиби Octobank стратегиясининг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда ва аниқ лойиҳалар орқали амалга оширилмоқда.
Март ойида банк Наврўз байрамини нишонлашда бош ҳамкор сифатида иштирок этиб, “3 карра мазалироқ” номли кенг кўламли шаҳар тадбирини ташкил қилди. Мазкур тадбир пойтахтнинг 20 мингдан ортиқ аҳолиси ва меҳмонларини бир жойга жамлади.
Халқаро хотин-қизлар кунида Octobank Тошкент ИИБ билан ҳамкорликда чиройли акция ўтказди: рулда, автобусларда ва пиёдалар йўлакларидаги онахонлар, бувижонлар ҳамда қизларга 1000 дона қизил атиргул совға қилинди. Уларнинг ҳар бири ўзига хос илиқлик улушига эга бўллди ва бу ҳар бир аёлнинг қадр-қиммати ҳамда аҳамияти юксак эканини яна бир бор эсга солди.
Алоҳида эътибор манзилли ёрдамга қаратилди. “Аёл тадбиркорлар билан интервью” медиалойиҳаси доирасида 8 март муносабати билан банк иштирокчилар оилаларига кўмак кўрсатди. Қаҳрамонларимиз маиший техника янгилашга эҳтиёжлари борлигини билиб, банк уларни зарур жиҳозлар билан таъминлади.








