Жамият | 22:07 / 18.07.2026
539
1 дақиқада ўқилади

Ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишлари учун давлат грантлари кўпайтирилди

Маълум қилинишича, мазкур йўналишлар бўйича давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари 35 фоизга оширилиб, жами 2 930 та давлат гранти ажратилган.

2026/2027-ўқув йили учун ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳасига оид таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари 35 фоизга оширилди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, мазкур йўналишлар учун жами 2 930 та давлат гранти ажратилди.

Қайд этилишича, бунда бакалавриат учун 2 309 та, магистратура учун 621 та давлат гранти ажратилган.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид