Жамият | 19:15
1430
1 дақиқада ўқилади

Санкт-Петербургда эри кўчага ҳайдаб юборган аёл ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Аёлнинг сўзларига кўра, оилавий жанжалдан сўнг турмуш ўртоғи уни ва 4 нафар фарзандини яшаб турган жойидан чиқариб юборган.

Фото: Dunyo

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонасига М.Б. (аёл) мурожаат қилиб, ўзи ва тўрт нафар фарзандининг яшаш жойи йўқлиги ҳамда оғир вазиятга тушиб қолганини маълум қилган.

Бош консулхона вакилларининг аниқлик киритишича, оилавий келишмовчиликлар сабабли ушбу муаммо юзага келган.

Аёлнинг сўзларига кўра, оилавий жанжалдан сўнг турмуш ўртоғи уни ва 4 нафар фарзандини яшаб турган жойидан чиқариб юборган.

Миграция агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакили билан ҳамкорликда она ва унинг фарзандлари вақтинчалик турар жой билан таъминланди ҳамда Ўзбекистонга қайтарилди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид