8 Октябрь

“Навоийазот” корхонасидан дарёга ифлосланган сув оқизилиши оқибатида 4 204 дона балиқ нобуд бўлган. Бу каби экологик инқироз 2021 йилда ҳам содир бўлганди.

Карманалик Ғулом Ҳасанов 16 йилдирки болаларни мактаб олдида светофордан ўтказиб қўйиш билан шуғулланади. У шу муддатда фақатгина ярим кун – автоҳалокатга учраган ўз фарзанди операция қилинаётганида ишга келмаган.   

7 Октябрь

Улар 822 та компьютерни қарийб 600 млн сўм қиммат нархда харид қилган.

6 Октябрь

АТБ “Туронбанк”нинг Навбаҳор банк охизматлари офиси масъул ходимлари банкомат учун ажратилган 336 млн сўмни талон-торож қилишган.

4 Октябрь

Ўқитувчилари орасида чет тилларидан сертификатларга эга бўлганлар улуши туманлар ва шаҳарлар кесимида маълум қилинди.

3 Октябрь

Кармана тумани ҳокими Фахритдин Умаров олдинроқ туризм соҳаси бўйича президент ўтказган йиғилишда ишдан олиниб, уч ой синов муддати берилганди. Бу сафар унга ўзига юклатилган вазифалар ижросини бажаришда хатога ва камчиликларга йўл қўйгани учун вилоят раҳбари томонидан интизомий жазо қўлланди.

2 Октябрь

Кармана туманида ўқувчи қизларнинг бемаъно рақси видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалиши ортидан уларнинг ота-оналари интервью бериш юзасидан босим остида қолган. Вояга етмаган болалар эса ўз тенгдошлари, мактаб маъмурияти, ота-оналари ва кенг жамоатчилик олдида сазойи қилинган.

Ҳаракатдаги БелАЗ русумли автоағдаргичнинг олд чап қисмида ёнғин келиб чиққан. Оқибатда автоағдаргич ҳайдовчиси куйиш тан жароҳати билан касалхонада вафот этган.

30 Сентябрь

 Халқ депутатлари Конимех тумани кенгашининг қарори суд ишларига аралашиш, судья дахлсизлигига таъсир ўтказиши эҳтимолини яққол юзага келтирган, деб топилди.

29 Сентябрь

Яқин йилларгача ўқитувчи ва талабалар, ҳатто мактаб ўқувчилари мажбурий равишда келиб, пахтасини терганида фермер бепарво равишда қўлини белига қўйиб турган.

27 Сентябрь

2022 йил якунига қадар вилоятда қарийб 52 000 нафар аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш режалаштирилган. Йил бошида вилоят аҳолисининг 68,2 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган эди.

25 Сентябрь

Америка-Ўзбекистон қўшма корхонасининг миллиардлаб мулки тортиб олиниб, маҳаллий тадбиркорга бериб юборилишига асос бўлган тендер ҳужжатлари қалбаки бўлиб чиқди.

Кўпроқ янгилик
Top