Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда банк ходимлари банкоматдаги пулни ўзлаштириб юборди
АТБ “Туронбанк”нинг Навбаҳор банк охизматлари офиси масъул ходимлари банкомат учун ажратилган 336 млн сўмни талон-торож қилишган.
Фото: Getty Images
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, АТБ “Туронбанк” Навоий филиалининг мурожаатига асосан департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув жараёнида банкнинг Навбаҳор банк хизматлари офиси масъул ходимлари банкоматга кирим қилиш учун ажратилган 336 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Шунингдек, улар ушбу банкоматдан 98,8 млн сўмни ечиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:57 / 28.01.2026
Навоийда олтин қазиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб келган гуруҳ ушланди
14:16 / 24.01.2026
Уйда ўтириб даромад топаётган қишлоқ келини: онлайн фаолият орқали мустақилликка эришган 22 ёшли Маржона ҳақида
11:39 / 22.01.2026
Зарафшонда савдо дўконларида ёнғин: 7 та дўкон зарар кўрди
18:20 / 19.01.2026