27 Ноябрь

Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида 2018-2021 йилларда жами 1,6 млн. гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилди.

26 Ноябрь

Қорақалпоқ давлат университети 2-босқич талабаси Қ.М. нинг ижарада яшаётган уйидан «Зулфия» мукофотининг медали ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда «Тынышлық сақшысы» газетаси хабар бермоқда.

25 Ноябрь

Кеча Қорақалпоғистонда талаба ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар бергандик. Бугун ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон прокуратураси расмий маълумот берди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси 2021 йилнинг 10 ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш амалиётини таҳлил қилди.

24 ноябрь куни Нукус шаҳри 22-кичик тумандаги кўп қаватли уйлардан бирида ис газидан заҳарланиш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

24 Ноябрь

Фанлар академияси тавсиясига асосан 17 бош Туркман қулонини Қорақалпоғистондаги «Судочье-Акпеткей» давлат буюртма қўриқхонасининг Судочье бўлимига кўчирилди. Бу ҳақда «Судочье-Акпеткей» давлат буюртма қўриқхонасининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикасида ихтисослаштирилган тиббий хизматларни янада ривожлантириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

23 Ноябрь

Президент фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг баъзи туманларида тадбиркорлик субъектларига солиқ ҳамда божхона имтиёзлари берилмоқда. Бу имтиёзлар тегишлилигича 2031 йилга қадар давом этади.

Қўнғирот туманида "Газ 53" машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда #Kunmobilmuxbiri хабар берди. Мобил мухбирга кўра, воқеа бугун тушлик вақтида юз берган.

Қорақалпоғистонда Миллий гвардия тизимига ишга киритмоқчи бўлган фирибгарлар фаолияти фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Қорақалпоғистонда ер сотиш билан боғлиқ иккита ҳолат фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Қорақалпоғистонда 4 нафар вазирга ҳайфсан берилди. Шунингдек, 22 ноябр куни қабул қилинган Вазирлар Кенгашининг фармойиши кўра, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ва 3 нафар ҳокимга чора кўрилиши мумкин.

Кўпроқ янгилик
Top