Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўнғиротда Cobalt ва «Газ 53» тўқнашиши оқибатида машиналарнинг бири ёниб кетди
Қўнғирот туманида "Газ 53" машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда #Kunmobilmuxbiri хабар берди. Мобил мухбирга кўра, воқеа бугун тушлик вақтида юз берган.
Ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани ҳокимлиги расмий маълумот берди. Унда айтилишича, воқеа 23 ноябр куни соат 14:00-15:00 оралиғида юз берган.
Қўнғирот-Мўйноқ йўлининг 1 км қисмида "Cоbalt" "Газ 53" машинаси билан тўқнашиб кетган. Натижада "Газ 53" автомобилида ёнғин юзага келган. Ёнғин оқибатида "Газ 53"нинг салон қисми ва олдинги икки ғилдираги бутунлай ёниб кетган.
Қўшимча қилинишича, ЙТҲ натижасида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган.
Бир неча кун олдин Қораўзак туманидаги метан «заправка»да турган «Мatiz»нинг газ баллони портлаб кетганди.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026