Июнда нарх-наво 0,2 фоизга пасайгани маълум қилинди
Июн ойида истеъмол секторида мавсумий дефляция қайд этилиб, нархлар 0,2 фоизга арзонлади. Пасайиш мева ва сабзавот нархларининг мавсумий арзонлашиши билан боғлиқ. Йиллик инфляция 10,6 фоизни ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг июн ойида 0,2 фоизлик дефляция қайд этилди. Бу мева-сабзавот маҳсулотлари нархларининг ёзги одатий пасайиши билан боғлиқ, дея хабар қилди Статистика агентлиги.
Биринчи ярим йилликдаги инфляция 5,2 фоизни ташкил этмоқда. Йиллик инфляция – 10,6 фоиз.
Ўтган ойда озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга арзонлаган, ноозиқ-овқат товарлар 0,8 фоизга, пулли хизматлар 0,9 фоизга қимматлашган.
Июнда таълим хизматлари энг юқори ўсишни қайд этди – 2,9 фоиз. Бу республикада болаларнинг давлат ММТга қатнаши учун тўлов 20 фоизга оширилгани билан боғлиқ. Хусусий болалар боғчалари хизматлари ҳам 2,4 фоизга қимматлагани қайд этилган. Олий таълим соҳасида нархлар барқарор қолган.
2024 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пастроқ инфляция кўрсаткичи ресторан ва меҳмонхона хизматлари (4,6 фоиз, йиллик 11,2 фоиз) ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва спиртсиз ичимликлар (0,2 фоиз) да кузатилди.
Ўтган йилнинг I ярим йиллигидагига нисбатан юқорироқ инфляция тураржой хизматлари, сув, электр, газ ва ёнилғи турлари бўлимида (35,2 фоизга 1,9 фоиз) кузатилди.
Озиқ овқат маҳсулотлари таркибида нархлари бир йилда энг юқори ўсган маҳсулотлар – донли экинлар ва ёрма маҳсулотлари (5,5 фоиз), гўшт маҳсулотлари (4,8 фоиз) балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотлари (6 фоиз), мева ва ёнғоқлар (25,9 фоиз), тайёр озиқ овқат маҳсулотлари (6,3 фоиз), спиртсиз ичимликлар (7,5 фоиз) бўлди.
Бензин ва пропан нархларининг пасайиши фонида жорий йилнинг июнида метан 1,9 фоизга қимматлашди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 2,8 фоизга ошганди. Бунда истеъмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 2 фоизга арзонлашган, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоизга ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 15,2 фоизга ошгани кузатилган.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
FT: Киев Ғарбдаги иттифоқчилари Украинага 50 минг ҳарбий юборишига умид қилмоқда
Жаҳон | 17:28
-
Қозоғистон ўртача маош миқдори бўйича Марказий Осиёда етакчи деб топилди
Жаҳон | 17:16
-
Янги уй-жой харидида кэшбек тизими жорий қилиниши мумкин
Ўзбекистон | 17:13
Мавзуга оид
10:37
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
13:40 / 15.01.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишган – Марказий банк сўровномаси
13:27 / 06.01.2025
1 февралдан ётоқли поездлар чиптаси ҳам қимматлашади
11:51 / 06.01.2025