13 Декабрь

Жорий йилнинг 23 август куни Қорақалпоғистонда аёли билан ажрашган эркак қизларини кўриш учун уларнинг олдига борган. Эркак аёли билан ажрашганидан сўнг унга алимент пулларини тўламаган. Бу эса аёлнинг собиқ турмуш ўртоғи билан ўртада жанжал келиб чиқишига сабаб бўлган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Шуманай туман инспекцияси томонидан "Кетенлер" ОФЙ ҳудудида тезкор рейд тадбири ўтказилган. Унда Қўнғирот туманида яшовчи 3 нафар фуқаро томонидан ноқонуний равишда 150 дона ёввойи кабутарлар овланганлиги аниқланган.

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

12 Декабрь

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 13 декабрь куни бўлиши кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

11 Декабрь

Хўжайли туман адлия бўлимига туман ХТБга қарашли умумтаълим мактабларда ишлаётган 3 нафар ўқитувчидан мурожаат келиб тушган. Унда қорақалпоқ тили ва адабиёти фани бўйича олимпиаданинг республика босқичи ғолиби бўлганлиги, лекин иш жойидан лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама пуллари тўланмаётганлиги айтилган.

10 Декабрь

Ижтимоий тармоқларда “Миздакхон мажмуаси” ҳудудида жойлашган Ҳалифа Ражаб (Эрежеп) мақбараси тарихий ёдгорлиги ҳудудида янги қабрлар учун ерлар сотилаётгани ҳақида хабар тарқалди.

8 Декабрь

7 декабрь куни тонгда "Аэрофлот"нинг Москва – Урганч йўналиши билан учган йўловчи самолёти қуюқ туман туфайли белгиланган манзилда қўна олмай, Нукус аэропортига қўнишга мажбур бўлган эди.

7 Декабрь

Шамол электр станцияси ўрнатиш билан шуғулланаётган энергетикларнинг топилмаси орнитология учун катта янгилик бўлиши мумкин.

Қорақалпоғистонда тадбиркор бўлиш истагида бўлган фуқародан пул талаб қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

6 Декабрь

Қорақалпоғистонда навбатдаги жайрон овчилари қўлга олинди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси экология қўмитаси хабар берди.

5 Декабрь

Қорақалпоғистонда МЧЖ номидаги мулкларни сотиб юборган фирибгарлар аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

3 Декабрь

Нукус-Чимбой йўлида иккита "Cоbalt" тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Кўпроқ янгилик
Top