Ўзбекистон | 16:32 / 03.12.2021
3506
1 дақиқада ўқилади

Нукусда юз берган автоҳалокат юзасидан расмий маълумот берилди

Фото: KUN.UZ

Нукус-Чимбой йўлида иккита "Cоbalt" тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, 1 декабр куни соат 12:40 ларда, Нукус тумани “Тақиркўл” ОФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-176 Нукус шаҳар-Чимбой-Тахтакўпир автомобил йўлининг 21 км.да ЙТҲ юз берган. Қораўзак тумани “Бердақ” ОФЙда яшовчи, 1992 йилда туғилган П.А. “Cobalt” машинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишидан ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” билан тўқнашиб кетган.

Автоҳалокат оқибатида П.А. жароҳат олиб, Нукус тумани шифохонасига ётқизилган. Иккинчи “Cobalt” ҳайдовчиси ҳамда йўловчилари жароҳат олмаган. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Нукусда ЙПХ ходими мастликни аниқлаш учун ўзининг телпагидан фойдаланганди.

Мавзуга оид