13 Октябрь

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида иккита хонадоннинг чорва молини ўғирлаган шахсларга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги бу мактаб филиалини излаб топмадик. Шу ерлик аҳоли: “Болаларимиз мана шу жойда ўқияпти” дейишганида, рости, ишонмадик. Умуман, қаршимизда турган бу бинода таълим бериш мумкиндир, аммо юз йил аввал шундай эди.

Бугун, 2021 йил 13 октябрь куни Сурхондарё | Kun.uz телеграм каналига Термиз туманида жойлашган Бунёдкор маҳалласидаги йўл, электр ва газ билан боғлиқ муаммолар ҳақида аҳоли томонидан юборилган танқидий мурожаат жойланди.

12 Октябрь

Kun.uz таҳририятига навбатдаги мурожаат Термиз шаҳри Мангузар маҳалласида яшовчи аҳоли томонидан йўлланди. Мурожаатда ёзилишича, маҳалладаги янги қурилган 8 та икки қаватли уй канализация тармоғига уланмагани учун уларда яшовчи фуқаролар сарсон бўлмоқда.

11 Октябрь

Сурхондарё вилояти Денов туманида тадбиркордан 40 миллион сўмлик кийим-кечак олиб пулини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилган.

Термиз шаҳрида қарздор ота фарзандларига алимент эвазига уй берган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Сурхондарё вилояти Денов туманида фуқаронинг машинасидан пул ва уяли телефон ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

10 Октябрь

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида бошқарувни йўқотган Nexia жарликка қулаган. Оқибатда ҳайдовчи вафот этган, йўловчи оғир тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

9 Октябрь

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ўзаро жанжаллашиб танишини пичоқлаган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

8 Октябрь

Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги Гулистон маҳалласида бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги 9-ихтисослаштирилган мактаб-интернатини бориб кўрди.

Жорий йил 4 октябрь куни Бойсун туманида футбол бўйича 2-лига иштирокчилари «Бойсун-1975» ва «Қумқўрғон 1977» жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтганди. Ўйинда «Бойсун-1975» жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва футболчилар ўртасида оммавий жанжал келиб чиққанди. Вилоят футбол ассоциациясининг хабар беришича, оммавий жанжал келтириб чиқарганларга чора кўрилган.

Кўпроқ янгилик
Top