Ўзбекистон | 11:14 / 11.10.2021
1057
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда машинадан пул ва уяли телефон ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фото: DPA/TASS

Сурхондарё вилояти Денов туманида фуқаронинг машинасидан пул ва уяли телефон ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 30 сентябр куни Узун тумани Жончекка маҳалласида яшовчи, И.Камол Денов тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида жорий йил 20 сентябрь куни Денов тумани Баҳористон маҳалласи ҳудудида турган машинасидан «Samsung G-5» маркали уяли телефони ва 100 АҚШ долларини номалум шахс ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Қайд этилишича, ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғриликни Денов туманида яшовчи, С.Дониёр содир этгани аниқланиб ушланган. Ундан ашёвий далиллар олинган.

Таъкидланишича, 1 октябр куни С.Дониёровга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид