Америкалик марафончи Тошкент - Олмаота йўналиши бўйича 525 километр босиб ўтади
14:37 / 28.06.2016
4931

Америкалик таниқли марафончи Дин Карназес Марказий Осиё мамлакатлари - Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон бўйлаб 525 километрлик мегамарафонни босиб ўтади. Бу ҳақида спортчи Facebook'даги саҳифаси орқали маълум қилган. 

29 июндан 10 июлгача Карназес - Буюк Ипак Йўли Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон малакатлари мустақиллигининг 25 йиллигига шу давлатлар бўйлаб 525 километрни босиб ўтади. Дин Карназес Тошкентдан старт олиб, Бишкекка йўл олади ва марафонга Олмаотада якун ясайди. У 11 кун ичида ўз ниятини амалга оширишни режалаштирмоқда. Спортчи ўрта ҳисобда кунига 50 миль масофани босиб ўтади. Йўлда Дин одамлар билан мулоқот қилади ва барча ёшдаги кишиларни қувноқ марафонга қўшилишга чорлайди. 

Манбага кўра, Диннинг Марказий Осиёга саёҳати одамларга спорт дипломатиясининг қудратини кўрсатиш имконини беради. 

Дин Карназес 2005 йилда 560 километр масофани 80 соату 44 дақиқада ухламасдан босиб ўтганлиги билан машҳур.

 

Фото:© FACEBOOK

 


Улашинг
Top