Тергов Москвада ёниб кетган босмахона эгасини топа олмаяпти
23:33 / 28.08.2016
7018

Россия тергов идоралари Москвадаги Алтуфьев кўчасида 27 августда ёниб кетган ""Печатный экспресс" босмахонаси эгасини топа олмаяпти. Босмахона ҳужжатларга кўра Сергей Васильевич Москвин исмли тадбиркорга тегишли. Тадбиркор саноат ҳудудида жойлашган босмахона биносини 2012 йилдан бери ижарага олиб келган.

17 кишининг ҳаётига зомин бўлган ёнғиндан кейин босмахона телефонлари ўчирилиб, унинг сайтига кириб бўлмаяпти. Москвин ва унинг ёрдамчилари билан боғланишнинг иложи бўлмаган.

27 август эрталабки вақт Москванинг шимолида босмахона ёниб кетганди. Воқеа оқибатида 17 киши ҳалок бўлган. Улардан кўпчилигини қирғизистонлик аёллар ташкил қилган. Яна 3 киши жароҳат олган.

Воқеа юзасидан "Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Босмахона эгалари 7 йилгача озодликдан маҳрум этилишлари мумкин.

 


Улашинг
Top