Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Ўзбекнефтегаз» раҳбари 6 йил ичида илк марта «Газпром»га келди
22:07 / 13.09.2016
24066

«Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси раҳбари Алишер Султонов  «Газпром» раҳбари Алексей Миллер билан учрашди. Бу ҳақда компания сайти хабар берган.

«Томонлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Хусусан, гап Ўзбекистондан табиий газ харид қилиш масаласида бўлди. Шунингдек, инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш хусусида гаплашилди», — дейилган хабар матнида.

Қайд этилишича, «Ўзбекнефтегаз» раҳбари охирги марта 6 йил муқаддам, 2010 йилнинг апрелида «Газпром»га ташриф буюрганди. Ўшанда компания раҳбари Улуғбек Назаров ҳисобланарди.


Улашинг
Top