Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия тарихида энг ёш губернатор тайинланди
08:25 / 07.10.2016
15622
Фото: news.vse42

Россия президенти Владимир Путин 30 яшар Антон Алихановни Калининград вилояти раҳбарлигига сайлаш тўғрисидаги буйруққа имзо чекди. Буйруқ расмий интернет-порталда эълон қилинган.

«Калининград вилоятида сайлов ўтказилгунига қадар губернатор вазифасини вақтинчалик бошқариб туришга Алиханов Антон Андреевич тайинлансин», — дейилади ҳужжатда.
Маълумот учун: Антон Алиханов 1986 йилнинг 17 сентябрида Сухуми шаҳрида таваллуд топган. 2010 йилдан буён Адлия вазирлигида, 2013 йилдан эса Россия савдо ва саноат вазирлигида фаолият юритиб келади.

Алиханов айни дамда Россия тарихидаги энг ёш губернатор сифатида эътироф этилмоқда.

 


Улашинг
Top