Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Трамп Обаманинг сайлов борасидаги сўзларига ўзига хос усулда жавоб қайтарди
09:10 / 27.12.2016
14739
Фото: REUTERS

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Оқ уйнинг амалдаги етакчиси Барак Обаманинг сўзларига изоҳ берди. Обама “давлат раҳбари учун бўлиб ўтган сайловларда иштирок этганимда, аниқ ғалаба қозонган бўлардим” дея гапирган. Трамп эса ўз фикрини анъанавий равишда Twitter орқали билдирди.

"Президент Обаманинг сўзларига кўра, унинг фикрича, мени мағлубиятга учратар эмиш. Менинг жавобим: ҲЕЧ ҚАЧОН!", - дея ёзди Трамп.

Сайланган президент демократлардан номзод Ҳиллари Клинтоннинг мағлубиятига нима сабаб бўлгани ҳақида ҳам гапириб берди. Унинг фикрича, бунга тиббий суғурта тизимини ислоҳ қилиш, иш ўринларини қисқартириш ва ИШИД жангарилари билан кураш сабабчи экан.

 


Улашинг
Top