Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Севимли кучуги ўлиб қолгач, руҳий тушкунликка тушган «Тоттенҳэм» футболчиси юртига қайтиб кетмоқчи
14:44 / 02.02.2017
5824

«Ривер Плейт» ва «Тоттенҳэм» Эрик Ламеланинг трансфери бўйича музокара бошлаган.

Аргентина клуби 24 ёшли футболчини ижарага олмоқчи. Infobae хабарига кўра, Ламела руҳий муаммолари туфайли ватанига қайтиб кетмоқчи.

«Ламелада ҳиссий инқироз юзага келган. У акаси автоҳалокатга учраши, кейин севимли кучуги Симба жон бергач қийин даврларни бошдан кечирмоқда», – деган лондонликлар жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино.

Ламела бел қисмидаги жароҳат туфайли «Тоттенҳэм» сафида ўтган йилнинг октябридан буён ўйнамаяпти. У Римда даволанди.

Маълумот учун, Ламела «Рома»га 2011 йилда «Ривер Плейт» сафидан келиб қўшилганди. 2013 йилда эса у Англияга йўл олди.

Ламела АПЛнинг жорий мавсумида 9 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол урган ва бир голга ҳаммуаллифлик қилган.


Улашинг
Top