Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Покистонда кўчки туфайли 14 киши ҳалок бўлди
15:09 / 05.02.2017
3679

Камида 14 киши, жумладан болалар Покистоннинг Читрал округи ҳудудида тоғ кўчкиси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга асосланган ҳолда DAWN нашри хабар тарқатди.

Қидирув-қутқарув гуруҳи раҳбари Низомиддин Шоҳнинг айтишича, қор остидан 14 кишининг жасади чиқариб олинган. Унинг сўзларига кўра, 5та уй қор остида қолиб, бутунлай вайрон бўлган, яна 25 уй зарарланган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланган 9 киши шифохонага олиб кетилган.

Полиция маълумотига кўра, Покистон ва Афғонистон чегарасидаги ўтказиш пунктида рўй берган бошқа бир кўчки оқибатида 7 нафар чегарачи жароҳатланган.


Улашинг
Top