Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Пластик карта ишлаб чиқарувчиларига имтиёзлар узайтирилди
13:58 / 13.02.2017
25106
Фото: UzReport

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз қарори билан Ўзбекистонда банк пластик карталари асосида нақдсиз ҳисоб-китоблар тизимининг бундан кейинги ривожи учун қулай бўлган шарт-шароитларни яратиш бўйича чораларни тасдиқлади.

Қарорга кўра, 2020 йилнинг  1 январь кунига қадар банк микропроцессорли пластик карталари ва тўлов терминалларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга божхона имтиёзлари чўздирилди. Улар хомашё импорти, сарф ва бутловчи материаллар, дастурий таъминот ва уларни ишлаб чиқаришга керак бўладиган лицензияларни олиш чоғида божхона тўловларидан озод этилади (божхона расмийлаштирилиши учун йиғимлардан ташқари).

Шунингдек, 2020 йилнинг 1 январь кунига қадар чакана тўлов тизимлари процессинг марказлари дастурий таъминот, банкомат ва бошқа ускуналарнинг импортида божхона тўловларидан озод этилди (божхона расмийлаштирилиши учун йиғимлар бундан мустасно).

Президент, шунингдек, банк секторига истеъмолчиларга керак бўладиган товарлар (иш, хизмат)ни харид қилишда пластик карталардан фойдаланиш асосида турли кредит маҳсулотини татбиқ этиш ҳақида топшириқ берди.

Банкларга савдо-сервис ташкилотлари билан ҳамкорликда фойдаланувчиларни пластик карталарини ишлатишга қизиқтирувчи ҳамда рағбатлантирувчи турли-туман бонус, дисконт ва рағбатлантирувчи дастурларни татбиқ этиш амалиётини кенгайтириш ҳақида топшириқ берилган.


Улашинг
Top