Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қирғизистонда 7 киши қор кўчкиси остидан чиқариб олинди
12:14 / 14.02.2017
4959

Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари қор кўчкиси тагида қолиб кетган 2та автомобиль йўловчиларини қутқаришди. Ҳодиса республиканинг Ўш вилоятидаги Чон-Олой туманида рўй берган бўлиб, йўлга тушган қор кўчкиси автомобилларни босиб қолган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Қутқарув амалиёти тахминан 2 соат давом этди, барча йўловчилар қутқарилди», - дея таъкидлаб ўтишган ФВВда.

Қутқарувчиларнинг маълумотига кўра, 3 минг куб метрлик ҳажмга эга қор кўчкиси куни кеча Дарот-Қўрғон-Чак-Жаштилек йўлининг қисмига тушган. Унинг тагида ичида етти киши бўлган Daewoo Matiz ва «Нива» автомобиллари қолиб кетган.

Аввалроқ Франциянинг Тинь тоғ-чанғи курортида қор кўчкиси остида тўққиз нафар тоғ чанғичиси қолиб кетгани ҳақида хабар бергандик.


Улашинг
Top