Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Покистондаги терактдан кейин 100 дан кўпроқ жангари йўқ қилинди
11:49 / 18.02.2017
6163
фото : AFP

Покистон хавфсизлик кучлари Саҳвон-Шариф шаҳрида содир этилган йирик терактдан кейин мамлакатнинг турли қисмларидаги рейдлар ва жанговар тўқнашувлар оқибатида 100 дан кўпроқ террорчини йўқ қилди.

16 февраль Синд вилоятининг Саҳвон-Шариф шаҳрида суфий файласуф ва шоир Лаъл Шаҳбоз Қаландар мақбараси ҳудудида портлаш содир этилганди. Бу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олганди. Теракт суфийлик оқимининг кўплаб издошлари анъанавий маросимни бажараётганларида содир этилган. Охирги маълумотларига кўра, 88 киши ҳалок бўлган, 300 дан кўпроқ киши жароҳатланган.   

Таъкидланишича, мамлакат разведка хизматлари ҳужум ортида турган террорчилик тармоқларини аниқлашда давом этмоқдалар. Армияда айтилишича, мамлакатда яқинда содир этилган бир қатор терактлар хориж қўллаб-қувватлови ёки кўрсатмаси билан амалга оширилганига исботлар бор. Бундан ташқари, Покистон-Афғонистон чегарасида террорчилар яширинган жойларга зарбалар берилмоқда. 


Улашинг
Top