Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
"Оскар" олган фильмларнинг якуний лавҳалари бир видеога жамланди
23:30 / 26.02.2017
6540

Room 237 тахаллусли фойдаланувчи Vimeo видеосервисида 1970 йилдан бизнинг кунларгача энг яхши фильм йўналишида "Оскар" олган 45 та фильмнинг якуний лавҳаларидан иборат роликни жойлаштирди. 

"Ой ёруғи" фильмига басталанган куй жўрлигида борувчи роликда "Диққат марказида", "Бёрдмэн", "Артист", "Қўзичоқлар сукути", "Чўқинтирган ота", "Титаник", "Форрест Гамп", "Гладиатор" ва бошқа фильмларнинг якуний лавҳалари намойиш қилинган.

АҚШ киноакадемияси таъсис этган "Оскар" мукофотининг 2017 йилги тақдирлаш маросими 26 февралдан 27 февралга ўтар кечаси намойиш қилинади.   


Улашинг
Top