Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Путин ва Эрдўған Қатар атрофидаги вазиятни муҳокама қилишди
00:03 / 06.06.2017
12300

Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған телефон мулоқоти давомида Қатар атрофида юзага келган вазиятни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинди.   

"Президентлар барча манфаатдор томонларни Форс кўрфази минтақасида тинчлик ва барқарорлик йўлида муросага олиб келувчи қарорларни ишлаб чиқиш мақсадида мулоқотга чорлашди", деб айтилди хабарда.

Бундан ташқари, икки двлат етакчиси Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олдилар. 

5 июнда 8 та давлат – Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Яман, Ливия, Миср, Мальдив ва Маврикий  Қатар билан дипломатик алоқаларни узишга қарор қилди. Алоқаларнинг узилишига олиб келган Қатарнинг террорчиликни қўллаб-қувватлашда айбланишига бу давлат раҳбари – Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг Эрон ва Исроилни қўллаб-қувватлаш зарурлиги ҳақидаги гаплари сабаб бўлган.


Улашинг
Top