8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

13:25 / 26.06.2017 3850

Киевда Янукович ишини кўриб чиқиш яна 3 кунга қолдирилди

Фото: rbc

Киевдаги Оболон туман суди Украина собиқ президенти Виктор Януковичга айблов бўйича ишни кўриб чиқишни 29 июнга кўчирди.

«Суд йиғилишни 29 июнь куни соат 10 га қадар кўчиришга мажбур», - дея раислик қилувчи судья Владислав Девятконинг сўзларини келтиради «112 Украина».

Аввалроқ Киевнинг Оболон суди Украина собиқ президенти Виктор Януковични қўриқлаш хизмати билан таъминлашга тайёр экани хабар қилинганди. Бу ҳимоя шу ҳақда мурожаат қилса, юз бериши айтилган.

Май ойи бошида Украина давлат айблови Киев томонидан давлатга хиёнатда айбланаётган Януковични умрбод озодликдан маҳрум этишни талаб қилиши маълум қилинганди.

Top