Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШ ва Ҳиндистон етакчилари Покистонга махсус баёнот билан чиқишди
09:10 / 27.06.2017
5435
Фото: Униан

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Покистон ҳукуматини чегаралар хавфсизлигини кафолатлашга чақирди. Бу унинг ҳудудидан террорчилар ҳужум қилмаслиги учун керак, дейилади Вашингтонда икки давлат етакчилари учрашуви якуни бўйича қилинган баёнотда.

"Етакчилар Покистонга кафолатни таъминлаш бўйича мурожаат қилишди. Бу унинг ҳудуди бошқа давлатларга террорчилик ҳужумлари учун ишлатилмаслиги учун керак. Шунингдек, улар Покистонга Мумбай, Патанкотдаги ҳужумлар ва Покистон гуруҳлари томонидан амалга оширилган бошқа террорчилик ҳужумларига масъул бўлган жиноятчиларни тезкорлик билан топшириш ҳақида мурожаат билан чиқишди", - дейилади баёнотда.


Улашинг
Top