Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Ювентус» «Барселона»га қарши ўйиндан олдин муаммоларга дуч келди
20:18 / 11.09.2017
12559

«Ювентус» ҳимоячиси Жоржо Кьеллини ва ҳужумчиси Марио Манджукич Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 1-турида «Барселона»га қарши учрашувни ўтказиб юборади. Бу ҳақда туринликлар расмий сайти хабар тарқатди.

Жоржо Кьеллини Италия терма жамоасининг 1 сентябрдаги учрашувдан сўнг жароҳатини тиклаш жараёнини ўтаётган бўлса, Манджукич А сериянинг учинчи турида «Кьево»га қарши учрашувда (3:0) жароҳат олиб сафдан чиққан.

Эртага бўлиб ўтадиган учрашувда шунингдек, Сами Хедира, Клаудио Маркизио ва Бенедикт Ҳёведес ҳам иштирок эта олмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» — «Ювентус» жамоалари учрашуви 12 сентябрь куни, Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.


Улашинг
Top