8460.92 USD +2.76

9439 EUR -62.05

131.06 RUB +1.32

10760.6 GBP -234.16

23:15 / 26.12.2017 6265

Hyundai ва Kia яқин йилларда 40 га яқин электромобил моделини бозорга чиқармоқчи

Hyundai компанияси яқин 8 йил ичида бозорга 38 та электрокар моделини олиб чиқмоқчи. 7 та модел 8 йил ичида пайдо бўлади.  

Машиналарнинг аксарияти тўлиқ электр моделлар бўлади. Ҳозирда Hyundai бир нечта “соф” автомобиллар сотмоқда. Улар орасида водород ёқилғисида ишловчи Ionic, Kia Soul ва ix35 моделлари бор. Чиқариладиган моделлардан бир қисми Hyundai Motor Group’га қарашли Kia заводларида йиғилади.

Hyundai жорий йилнинг дастлабки 9 ойида 186 минг электромобил сотди. Бироқ буларнинг барчаси рақобатчилардан ўзиб кетиш учун оздир. Мисол учун, Volkswagen 2030 йилгача ички ёнув двигателидан тўлиқ воз кечмоқчи. General Motors эса 20 та моделининг электр версияларини ишлаб чиқишини маълум қилган. Худди шу йўналишда Renault, BMW ва Daimler компаниялари кетмоқдалар.

Мутахассислар фикрича, Hyundai моделларини электлаштириш бўйича рақобатчилардан 3 йил ортда қолмоқда. Бироқ компания ўз режасини амалга ошира олса, унда барча учун кутилмаганда етакчиликни қўлга киритади, деб маълум қилган Bloomberg.

Hyundai декабрь бошида Tesla Австралияда ўрнатгандан каттароқ сиғимли, энг йирик литий-ионли батареяни қурмоқчилигини маълум қилган. Бу батарея  сиғими Tesla’никидан 50 фоизга кўпроқ бўлиб, 150 МВт ни ташкил қилади. Батарея 2018 йил бошида тайёр бўлиши керак, у Жанубий Кореянинг Ульсан шаҳрида ўрнатилади.

Top