Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия: «АҚШ ва КХДР ўртасидаги почта қутиси эмасмиз»
13:31 / 02.01.2018
27084
Фото: AP

Россия ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Олег Бурмистровнинг маълум қилишича, Россия АҚШ ва КХДР ўртасида мулоқот бошланишига ёрдам беришга тайёр, бироқ «почта қутиси» бўлиш нияти йўқ. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Дипломат Россия икки томон ўртасида алоқа канали ролини ўйнамоқдами, деган саволга жавоб қайтариб, Москва ёзишмалар учун шунчаки «почта қутиси» эмаслигини маълум қилди.

«Бу – бизнинг формат эмас, бунинг учун АҚШ ва КХДР ўртасида икки томонлама шакллар бор – улар амал қилмоқдами ёки йўқми, бироқ бордир. Бироқ биз шуни биламизки, улар ўртасида қандайдир ёзишмани бир-бирига етказиш эҳтиёжи туғиладиган бўлса, буни ҳам бизнинг ёрдамимизда, ҳам Россия иштирокисиз амалга оширишлари мумкиндир», - дея маълум қилди у.

Шу билан бирга, дипломатнинг аниқлик киритишича, Россия АҚШ ва КХДР мулоқотига ёрдам кўрсатишга тайёр.


Улашинг
Top