Ўтган йилда Ливияда юзлаб кишилар судсиз қатл этилган
17:20 / 02.01.2018
5464
Фото: Anadolu

2017 йилда Ливияда қуролли тўқнашувлар, зўравонлик ҳаракатлари ва судсиз ҳукмлар оқибатида жами 433 киши қурбон бўлган. Шундан 79 нафари болалар ва 10 аёл. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ливия Миллий қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Ҳужжатга кўра, ўтган йилда Брак аш-Шати, ал-Абяр, Кандуф, ал-Берика, ал-Хира, Тархун ва Вершефан ҳудудларида судсиз қатл бўйича 201та ҳолат қайд этилган.

Шунингдек, Бенгази, Дерне ва Сиртда терактлар оқибатида тинч аҳоли вакиллари бўлган 157 киши ҳалок бўлган. Яна 75 киши Триполи, Шебҳе, Бенгази, Аз-Завийя ва Сабратедаги зўравонлик акциялари вақтида қурбон бўлган.

143 киши ноқонуний равишда ҳибсга олинган, журналист ва ҳуқуқ ҳимоячилари бўлган 186 киши ўғирлаб кетилган.

2017 йилда Бенгази, Шебха, Завийя, Триполи, Вершефан ва Дернедаги тиббиёт муассасаларига 15 марта зарба берилган. 

«Ливия аҳолисининг учдан икки қисми гуманитар инқироз ҳолатида яшамоқда. Мамлакатда хавфсизлик шароитлари ва тиббий хизмат йўқ. Ёрдамга муҳтож кишилар сони 3,5 млн нафардан ортади, шундан 391,4 минг киши жон сақлаш ўз уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган», - дейилган ҳужжатда.

Мамлакатда сиёсий ва иқтисодий беқарорлик сақланиб қолмоқда, шунингдек тинч аҳолига зўравонлик ҳолатлари давом этмоқда.


Улашинг
Top