Қирғизистон ҳукумати Huawei билан “Ақлли шаҳар” келишувини имзолади
20:00 / 11.01.2018
6147

Қирғизистон ҳукумати Хитойнинг Huawei компанияси билан “Ақлли шаҳар” лойиҳаси бўйича инвестициявий келишув имзолади.
     
Инвестицияларнинг умумий миқдори 60 млн долларни ташкил қилади. Лойиҳа Бишкек ва Ўш шаҳарларида ва Бишкек-Ўш ва Бишкек-Чўлпон-ота, Бишкек-“Манас” аэропорти автомобиль йўлларида амалга оширилади. 

Huawei барча ускуналар ва хизматларни Қирғизистон қонунчилигининг маълумотларни ҳимоялаш, киберхавфсизлик талабларига мос ҳолга келтиришини таъминлаши керак.

“ОАВда биз “Ақлли шаҳар” лойиҳасини чўзиб юборганимиз ҳақида маълумотларни учратиш мумкин. Мен доимо ушбу лойиҳа 2017 йилнинг 30 ноябридан бошланишини айтиб келганман. Биз вақтлироқ – мен бош вазир сифатида ишлай бошлаганимнинг биринчи кунидан бошладик. “Ақлли шаҳар” лойиҳаси бўйича ҳукумат қарорида унинг якунланиши эмас, амалга оширилиши муддатлари ёзилган. Лойиҳани амалга ошириш 1,5 йил давом этади”, деб айтган Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков.

Маълумот учун, Сапар Исаков 2017 йил 25 августидан Қирғизистон бош вазири лавозимини эгаллаб келади.

 


Улашинг
Top