Инновацион ривожланиш вазири, академик Абдурахмонов Сурхондарёда мактаб ўқувчилари билан суҳбатлашди
23:15 / 13.01.2018
9749
Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 11-январида Ўзбекистон Фанлар Академиясига ҳақиқий аъзолигига сайланган академик Иброхим Абдурахмонов Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги Пахтаобод ҚФЙ, Алишер Навоий маҳалласида жойлашган 9-мактабга бориб, у ерда ушбу мактаб ўқувчилари билан учрашди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради. 

Учрашув чоғида у ўз ҳаёти ҳақида, мақсадларига ва илм-фандаги юксак ютуқларга қандай эришганлиги тўғрисида сўзлаб берди. Шунингдек, Абдурахмонов Термиздаги Ахборот технологиялари ва туризм касб-ҳунар коллежи талабалари билан учрашиб, Ўзбекистон фани ютуқлари ва истиқболлари, Ўзбекистонда ёшлар учун яратилган имкониятлар ва ундан унумли фойдаланиш ҳақида ўз ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб сўзлаб берди. Ўқувчиларнинг фаоллиги академик И.Ю. Абдурахмонов томонидан баҳоланиб, тилак билдириб, совғалар тақдим этди.

Иброҳим Абдурахмоновнинг навбатдаги учрашуви Термиз давлат университетида, талабалар билан бўлиб ўтди. Олийгоҳда у республикада содир бўлаётган ўзгаришлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан инновациялар ва илм-фанни ривожлантириш учун барча шарт-шароитларни яратиб бераётганликлари ҳақида сўзлаб берди. 

Энг ёш академиклардан бири Абдурахмонов таъкидлаганидек, Президентимиз, республикамизнинг ривожланишида ёшларнинг ўрни алоҳида эканлигини кўра олди, шунинг учун ҳам ўз олдимизга энг юксак мақсадларни қўйиб, уларни амалга оширишга интилишимиз керак. 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Иброҳим Абдурахмонов янги ташкил этилган Иновацион ривожланиш вазири ҳисобланади.

 


Улашинг
Top