Ravon Россияда автомобиль сотиш бўйича режасини бажара олмади
15:35 / 13.01.2018
33477
Фото: Ravon

Ўзбекистоннинг Ravon бренди Россияда автомобиль сотиш кўрсаткичи бўйича 2017 йил якунларига кўра, 21-ўринни эгаллади. У 2017 йил бошида Россия автомобиль бозорида ўз ўрнини қайтариб олиш ва йил охиригача бир неча 10 минг автомобиль сотилишига эришишини билдирган эди. Европа бизнеси ассоциацияси 2017 йил январь-декабрь ойларида Россияда қанча автомобиль сотилганига доир ҳисоботида шу ҳақда сўз боради. Ҳужжатга биноан Россия автомобиль бозорида янги автотранспорт воситалари савдоси 2017 йил декабрь ойида 14 фоизга ўсиб, жами 166 минг 13 дона машина сотилган. Умуман, январь ва февраль ойларидан ташқари қолган 10 ой  мобайнида бозорда ўсиш кузатилган. 

2017 йил якунларига мувофиқ россияликлар бир йилда 1 595 737 та машина харид қилган, бу эса 2016 йилга нисбатан Россия автобозори 11,9 фоизга ўсишга эришгани, яъни 169 минг 946 та автомобиль кўпроқ сотилганини билдиради. 

2017 йилда Россияда энг харидоргир автомобиллар савдо белгилари Топ-25 лиги 

Ўзбекистоннинг GM Uzbekistan альянсига тегишли Ravon бренди энг маҳсулот сотган компаниялар орасида 21-ўринни эгаллаган. Аммо, унинг бирорта модели энг кўп сотилган Топ-25 таликка кира олмаган. Ravon 2017 йилда Россияда жами 15078 та автомашинасини сотишга муваффақ бўлган. Ўтган йилнинг декабрь ойида 2100 та Ravon маркали машиналар россиялик харидорларга етказиб берилган. 

Умуман декабрь якуни бўйича моделлар орасида Lada компаниясининг «Гранта» русумли машинаси биринчи, иккинчида «Веста» модели эгаллаб турибди. Учинчи ўринга Жанубий Кореянинг Kia Rio автомашинаси жойлашган.

Бироқ «Рио» йил якуни борасида етакчиликни бой бермади. Ушбу машинадан бир йилда 96 минг 686 та сотилган. «Гранта»дан 3 мингта кам сотилган ва иккинчи ўринда. «Веста» эса, биринчи ўриндаги машинадан нақ 19 минг ортда. 


Улашинг
Top