Бразилиядаги автоҳалокат 13 кишининг ҳаётига зомин бўлди
11:30 / 14.01.2018
3506
Фото: AFP

Бразилиянинг Минас-Жерайс штатида 13 январда юз берган йўл-транспорт ҳодисасида камида 13 киши ҳалок бўлди, 39 киши жароҳат олди. 

Todo Noticias портали маълумотларига кўра, ЙТҲда иккита микроавтобус, иккита жип ва қоғоз ташиб кетаётган юк машинаси тўқнашган. Тўқнашув оқибатида юк машинасидаги қоғоз ёна бошлаган. Бунинг оқибатида автоҳалокат юз берган, Белу-Оризонти шаҳрига олиб борувчи серқатнов шоссенинг икки йўналиши бўйича ҳам ҳаракат тўхтатилган.

Таъкидланишича, жароҳатланганлардан аксариятининг аҳволи шифокорларда хавотир уйғотмаяпти.

 


Улашинг
Top