8395.15 USD -6.38

9510.03 EUR -113.08

127.67 RUB -0.68

10869.2 GBP -122.52

14:50 / 15.01.2018 24205

Перес Роналдуни алдади ва энди у «Реал»дан кетмоқчи

Фото: © AFP

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзда клубни тарк этишга қаттиқ бел боғлаган, деб ёзади AS.

Португалиялик футболчи бу ҳақда бир қанча жамоадошларига айтган. 

Роналду фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттиришни истаяпти. Маълумки, у айнан шу клуб таркибида илк «Олтин тўп»ини қўлга киритган ва 2009 йилда «Реал»га ўтган эди. 

Футболчининг бундай қарорга келишига клуб раҳбариятининг унинг илтимосларини ерда қолдираётгани сабаб бўлган. Роналду «Реал» президенти Флорентино Пересдан маошининг оширилишини бир неча марта илтимос қилганига қарамай, бу иш амалга оширилмаган.

Аввалроқ, Роналду бошқа футболчиларга нисбатан камроқ даромад олаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Португалия терма жамоаси футболчиси йилига 21 миллион евро маош оляпти, бироқ энг кўп даромад олувчи футболчилар орасида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Масалан, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси йилига 50 млн евро, «ПСЖ» етакчиси Неймар эса 36 млн евро ишлаб топмоқда.

Роналдунинг «Реал» билан имзолаган шартномаси 2021 йилгача амал қилади.

Top