Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Artel, Akfa ва Royal корхоналари халқаро Aqua Therm Moscow 2018 кўргазмасида иштирок этмоқда
11:28 / 09.02.2018
8795
Фото: Artel

Artel, Akfa ва Royal корхоналари 6-9 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Aqua Therm Moscow 2018 халқаро кўргазмасида иштирок этишмoқда. Кўргазмада 34 та давлатдан 750 дан ортиқ корхона қатнашмоқда. Иштирокчилар орасида Германия, Хитой, Франция, Испания, Корея, Буюк Британия, Италия, Ўзбекистон каби давлатлар бор. Artel, Akfa ва Royal корхоналари кўргазмада Akfa радиаторлари, Royal қуёш сув иситгичлари ҳамда Artel ҳаво совутгичларини тақдим этишди.

Aqua Therm Moscow 2018 Москвадаги Крокус Экспо павильонида бўлиб ўтмоқда. Кўргазмага 4 кун давомида 30 мингдан ортиқ мухлислар ташриф буюриши кутилмоқда. Халқаро Aqua Therm Moscow кўргазмасида тажриба алмашиш, янги технологиялар бўйича маърузалар тинглаш ва уларни кўздан кечириш, янгиликлар билан алмашиш учун кенг имкониятлар мавжуд. Ушбу кўргазма Artel, Akfa ва Royal корхоналари учун халқаро муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, чет эл корхоналари билан янги ҳамкорлик муносабатларини яратиш ва экспорт алоқаларини кенг йўлга қўйиш учун йўл очиб беради.

Фото: Artel 
Фото: Artel 

Кўргазмада Royal қуёш сув иситгичлари катта қизиқиш уйғотмоқда. Royal қуёш сув иситгичлари ишлаб чиқариш жараёнида кўп босқичли сифат текширувидан ўтади. Шу сабабли уларнинг сифати дунё талаб ва стандартларига бутунлай жавоб беради ва ҳар қандай чет эл маҳсулоти билан рақобатлашишга қодир. Ҳозирда қуёш ёрдамида сув иситиш Испания, Франция, Италия, Германия, Австралия, АҚШ, Жанубий Корея давлатларида кенг қўлланиб келинмоқда.

Royal қуёш сув иситгичлари Германия ускуналари ёрдамида энг янги технологиялар асосида ишлаб чиқарилган. Royal қуёш сув иситгичлари коллекторларга тушувчи 95 фоиз қуёш нурларини самарали ишлатади. Йилнинг ҳатто энг совуқ кунларида ҳам махсус иссиқлик сақлайдиган материал билан қопланган сув иситгичлар кунига атиги бир даража иссиқлик йўқотади ва узоқ вақт давомида сизни иссиқ сув билан таъминлашга қодир.

Aqua Therm Moscow кўргазмасига келган мухлисларни диққатини тортган яна бир маҳсулот бу Akfa радиаторларидир. Улар икки турда ишлаб чиқарилади: алюминийдан ясалган радиаторлар ҳамда қўшметалл радиаторлар.

Алюминийдан ясалган радиаторлар ўта енгил, ишлаш босими ва иссиқлик ўтказиш даражаси эса жуда юқоридир. Akfa алюминий радиаторлари шахсий хонадонлар учун мос.

Қўшметалл радиаторлар пўлат ва алюминийдан ясалган. Ушбу радиаторлар жуда ҳам мустаҳкамлиги сабабли, сизга узоқ йиллар давомида хизмат қилади. Қўшметалл радиаторлар марказий иситиш учун мўлжалланган бўлиб, кўп қаватли биноларда ишлатилади.

Фото: Artel 
Фото: Artel 

Кўргазмада Artel корхонаси инвертор совутгичларини тақдим этди. Инвертор совутгичларнинг совутиш ва иситиш қуввати оддий совутгичларга қараганда анча йуқори. Artel инвертор совутгичлари йуқори қувватга эга бўлгани билан, деярли бутунлай товушсиз ишлайди. Ушбу совутгичлар хона ҳароратини доимий ҳолатда бир маромда ушлайди ва оддий совутгичларга қараганда ҳароратни 30 фоизгача тезроқ совитади ва иситади. Artel инвертор совутгичлари ёрдамида электр токи тўловларида анчагина маблағни тежаш мумкин.

34 давлат вакиллари ҳамда 750 дан ортиқ корхона ходимлари юртимизнинг миллий маҳсулотларини кўздан кечиришмоқда ва юқори баҳолашмоқда. Akfa радиаторлари, Royal сув иситгичлари ва Artel маиший техникаси, юқори сифатга эгалигини ва рақобатга дош бера олишини халқаро Aqua Therm Moscow 2018 кўргазмасида бутунлай тасдиқлашди.

Фото: Artel 

Қўшимча ахборот учун (71) 148-88-88 рақамига қўнғироқ қилинг ёки artelgroup.org сайтига ташриф буюринг. 

Реклама ҳуқуқи асосида


Улашинг
Top