Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Олий ҳарбий божхона институтига абитуриентлар танлови давом этмоқда
17:27 / 18.04.2018
8663
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институтига 2018/2019-ўқув йили учун абитуриентлар танлови давом этмоқда.

Олий ҳарбий божхона институтига абитуриентлар танлови Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги   141-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги Низом” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2015 йил  5 мартда 2659-сон билан рўйхатдан ўтган “Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом” талаблари асосида амалга оширилади.

Олий ҳарбий божхона институтига кириш истагини билдирган абитуриентлардан аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 1 февралидан 1 майга қадар амалга оширилади.

Олий ҳарбий божхона институти божхона соҳаси учун профессионал кадрлар тайёрловчи нуфузли олий ўқув юрти ҳисобланади. Институт ҳудудида ўқув-маъмурий корпуси, ётоқхоналар, ошхона, ахборот-ресурс маркази, босмахона ва бошқа замонавий бино-иншоотлар барпо этилган.  Шу билан бирга, саф майдони, жисмоний ва жанговар тайёргарлик комплекси, стадионлар, спорт ва тренажёр заллари, баскетбол майдони, теннис корти, ёпиқ ва очиқ турдаги бассейнлар, жанговар ва электрон ўқ отиш тирлари кабилар мавжуд.

Институтга:

ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом талабларига жавоб берадиган;

ҳарбий хизматни ўтамаган 17 ёшдан 21 ёшгача (қабул йилида 17 ёшга тўладиганлар) бўлган;

ҳарбий офицерлар таркиби унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ёки ҳарбий хизматни ўтаган 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган, тегишли синовлардан муваффақиятли ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида қабул қилинадилар.

Тингловчилар бюджет ҳисобидан бепул кийим-бош, озиқ-овқат, стипендия ва барча шароитлар яратилган ётоқхона билан таъминланади.

Таълим олиш муддати 4 йил бўлиб, битирувчиларга олий маълумот тўғрисида диплом, “божхона хизмати лейтенанти” махсус унвони ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномаси берилиб, 100 % иш билан таъминланади. Ўқиш даври божхона органларидаги хизмат даврига қўшиб ҳисобланади.

Мазкур институтга кириш истагида бўлган абитуриентлар доимий яшаш манзилидаги божхона бошқармаларининг Кадрлар хизматига  мурожаат этишлари мумкин.

 


Улашинг
Top