Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Payme "Халқаро пул ўтказмалари" хизматини ишга туширди
16:52 / 23.04.2018
7910
Фото: payme.uz

19 апрель куни Payme компанияси ҳар йили ўтказиб келинаётган Bank Expo кўргазмасида иштирок этиб, "Онлайн қарз" ҳамда “Visa, Master Сard ва Мир карталарини қабул қилувчи янги халқаро пул ўтказмалари хизматларини тақдим этди.

Янги хизматлар тақдимот маросимида Payme асосчилари Сарвар Рўзматов ва Олег Гевергеслар сўзга чиқиб, йиғилганларга янги имкониятлар ҳақида сўзлашди ҳамда ушбу хизматларни амалда ёқиб беришди.

Фото: payme.uz

"Биз бугунги кунга узоқ тайёргарлик кўрдик ва ниҳоят ушбу кунга ҳам етиб келдик. Авваламбор "Халқаро пул ўтказмалари" хизмати ҳақида икки оғиз. Ортга назар солсак, биз икки йил олдин Uzcard фойдаланувчилари учун "Картадан картага пул ўтказиш" хизматини биринчилардан бўлиб йўлга қўйгандик. Ўшанда ушбу хизматимиз орқали кўпчиликнинг эътиборига тушгандик. Шундан бери юз минглаб Payme фойдаланувчилари картадан картага пул ўтказмалари хизматидан фойдаланиб, унинг қулайлигига баҳо бериб келмоқдалар. Бу кўпчилик учун одатий амаллардан бирига айланиб улгурди, десак муболаға бўлмайди.

Мана бугун, икки йил ўтиб, биз ушбу хизмат имкониятларини кенгайтирмоқдамиз. Payme халқаро пул ўтказмаларида Visa, Mastercard ва Мир карталари қабул қилинади. Энди яқинларга чет элдан пул юбориш яна ҳам осонлашди. Қабул қилувчи томон Payme иловасидаги "Пул сўраш" менюсидан таниш ва яқинларига таниқли мессенжерлар ёрдамида сўров юборади. Сўровни қабул қилган юборувчи томон, илова орқали ўтиб, пул ўтказмасини амалга ошириши мумкин. Юборилган пуллар қабул қилувчининг банк пластик картасига тушади. Шунингдек юборувчининг ўзи ҳам, payme.uz сайти ёки мобил иловамиз орқали халқаро пул ўтказмасини амалга ошириши мумкин. Ушбу хизматнинг фойдаланувчилар учун аҳамиятли томони, албатта унинг тезлиги ҳамда вақтни тежаши билан боғлиқ." - деди Сарвар Рўзматов.

"Лойиҳа Алоқабанк ҳамда Beeline билан биргаликда бошланган. Биз рўйхатда мавжуд банклар ҳамда мобил алоқа операторлари сонини ошириш устида ишлаяпмиз" - деб таъкидлади компания вакиллари.

Payme иловасини бу ердан юклаб олиш мумкин: https://payme.uz/getapp

Қўшимча маълумотлар учун телефон: +998 71 150-22-45

Реклама ҳуқуқи асосида


Улашинг
Top