8389.97 USD +11.93

9491.57 EUR +3.44

129.72 RUB +0.63

11082.3 GBP -51.27

10:42 / 19.05.2018 4327

Volkswagen электромобиллар учун тезлик рекордини янгиламоқчи

Фото: Volkswagen

Электрокарлар ишлаб чиқарувчи компаниялар ўртасида АҚШнинг Колорадо штатидаги Pikes Peak тоғига тез кўтарилиш бўйича мусобақа мавжуд. Бу мусобақа электрокарнинг барча тизимларини синашга қаратилган бўлиб, унинг кучли ва заиф томонларини аниқлашга ва шу тариқа автомобилни янада яхшироқ қилишга имкон беради. Яқинда бу мусобақада Volkswagen ҳам иштирок этишга қарор қилди. Компания нафақат чўққини забт этмоқчи, балки буни ўзидан аввалги барча машиналардан тезроқ бажармоқчи.

Компания мақсадига эришиши учун муҳандислар спорт электрокари яратишди. Автомобилда умумий қуввати 680 от кучини ташкил қилувчи иккита электромотор ўрнатилди, машина 100 км/соат тезликка 2,25 сонияда эриша олади, унинг оғирлиги эса 1100 кгни ташкил қилади. 

Компания мутахассислари автомобил прототипини аэроқувурда синовдан ўтказишди. Маълум қилинишича, машинани яратишда 3D-босма ёрдамида олинган 2 мингдан кўпроқ детал қўлланган. Бунинг эвазига муҳандислар машинанинг турли қисмларига бир зумда ўзгартиришлар кирита олишган.

Ҳозирда Pikes Peak тоғига кўтарилиш бўйича рекорд 8 дақиқа 57,118 сонияни ташкил қилади. Volkswagen бу рекордни 24 июнда янгилашга уриниб кўради. 

Top