8441.36 USD -14.01

9493.15 EUR -61.42

131.78 RUB +0.25

10963.6 GBP -96.83

20:29 / 27.05.2018 21219

Манба: Салоҳ 2 ойга сафдан чиққан. У жаҳон чемпионатига бормайди

«Ливерпуль»нинг мисрлик ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ икки ой муддатга сафдан чиққан ва у Россиядаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Саудия Арабистони Спорт қўмитаси раҳбари Туркий ал-Шайх маълумот берган.

«Чуқур афсус билан маълум қиламанки, футбол юлдузи Муҳаммад Салоҳ жароҳат туфайли икки ой майдонга туша олмайди. Бу эса у жаҳон чемпионатида бизга қарши ўйинда иштирок этмаслигини билдиради. Унга соғлик тилаймиз», дея ал-Шайхнинг сўзларини келтирган AS нашри.

25 ёшли ушбу футболчи Чемпионлар лигаси финалида «Реал»га қарши учрашувнинг биринчи бўлимида жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.

Охирги хабарларда унинг тикланиши учун 3 ҳафта вақт кетиши, у жаҳон чемпионатига бориши, лекин гуруҳ босқичида Уругвайга қарши кечадиган биринчи ўйинни ўтказиб юбориши айтилганди.

Футболчининг чап елкасида бўғимлар узилгани тахмин қилинмоқда. Душанба куни у тўлиқ тиббий кўрикдан ўтади ва шифокорлар унга аниқ ташхис қўйишади.

Маълумот учун, Миср терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Россия, Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоаларига рақиб бўлган.

Top