8441.36 USD -14.01

9493.15 EUR -61.42

131.78 RUB +0.25

10963.6 GBP -96.83

18:40 / 27.05.2018 33657

Салоҳнинг жароҳати бўйича янги тафсилотлар маълум

«Ливерпуль»нинг мисрлик футболчиси Муҳаммад Салоҳ ЖЧ-2018 турнири гуруҳ босқичида биринчи турда Уругвайга қарши кечадиган учрашувда иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Миср миллий терма жамоасидаги манбага асосланган ҳолда Al-Youm Al-Sabia хабар тарқатмоқда.

Миср терма жамоаси турнирни 15 июнь куни Екатеринбургда Уругвайга қарши ўйин билан бошлашади.

25 ёшли ҳужумчи Европа Чемпионлар лигаси финалида «Реал»га қарши ўйиннинг биринчи бўлими ярмида жиддий жароҳат олди. У рақиб жамоа сардори Серхио Рамос билан тўқнашув вақтида чап елкасини жароҳатлади ва ўйинни давом эттира олмади. Унинг чап елкасида бўғимлар узилган.

Қайд этилишича, Салоҳнинг жароҳати бўйича аниқ ташхис душанба куни қўйилади ва шундан кейин у қанча муддат тикланиш жараёнида бўлиши маълум бўлади.

Дастлаб ушбу футболчи Россия мундиалини ўтказиб юбориши ҳақида хабар тарқалганди, ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳам «Ливерпуль» бош мураббийи Салоҳнинг жароҳати жиддийлигини айтиб ўтди.

Миср спорт вазири Холид Маҳмуд Абдулазиз ва терма жамоа шифокори эса Ливерпулдаги манбаларга асосланган ҳолда футболчининг тикланиши учун 2 ҳафта етарли бўлиши, у терма жамоа билан Россияга боришини маълум қилишди.

Манба маълумотига кўра, айни вақтда Салоҳ «Ливерпуль» билан бирга Англияга қайтган. У такрорий тиббий кўрикдан ўтказилади ва шунга кўра шифокорлар унга даволаниш курси ёзиб беришади. Курсни ўтагач, Салоҳ Италияга учади ва Миср терма жамоасига қўшилади.

Top