Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Реал» янги бош мураббий номини эълон қилди
20:30 / 12.06.2018
68718
Фото: Reuters

Испания терма жамоаси устози Хулен Лопетеги «Реал»ни бошқаради.

51 ёшли мутахассис 2018 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Мадрид жамоасини бошқаради. У билан 3 йиллик шартнома тузилган.«Лопетеги 2018 йилги жаҳон чемпионатидан кейин «Реал»ни бошқаради. У жамоага кейинги 3 йил давомида бош мураббийлик қилади», - дейилган хабарда.

Лопетеги Испания терма жамоасини 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувида терма жамоа 19 учрашув ўтказган ва бирон марта ҳам мағлуб бўлмаган (13 ғалаба ва 6 дуранг).

У турли йилларда «Порту» ва «Реал Мадрид Кастилья» жамоалари (2008/09 йилги мавсум) бошқарган.

Лопетеги «Реал»да 1988-1991 йилларда дарвозабон бўлган, аммо у мадридликлар жамоаси шарафини Испания чемпионатида фақат бир ўйинда ҳимоя қилган. 1994-1997 йилларда у «Барселона» сафида бўлган, аммо у каталонияликлар клубида ҳам асосий дарвозабон бўлмаган.

«Реал»ни ўтган ой охирида Зинеддин Зидан тарк этганди, у якунланган мавсумда жамоаси билан қаторасига учинчи марта ЕЧЛ кубогини қўлга киритди.

Зидан «Реал»ни 2016 йил январидан буён бошқарди. Унинг раҳбарлигида мадридликлар клуби уч марта Чемпионлар лигаси, икки мартадан – УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, бир мартадан Испания чемпионати ва Испания Суперкубогида ғалаба қозонган.


Улашинг
Top