8312.64 USD -2.21

9456.46 EUR +48.21

125.22 RUB +1.37

10578.7 GBP -23.60

21:15 / 12.06.2018 34057

Шавкат Мирзиёев: фарзандларимиз энг яхши шароитларга муносиб

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Олтиариқ тумани Қапчиғой маҳалласидаги «Smart kids» мактабгача таълим муассасасини бориб кўрди. 

Давлат-хусусий шерикчилик асосида ишга туширилган ушбу боғча 210 болага мўлжалланган. Кичкинтойларни ҳар томонлама ривожлантирадиган ўйинчоқ ва инвентарлар билан жиҳозланган. Бугунги кунда Фарғона вилоятида 38та шундай замонавий мактабгача таълим муассасаси ишга тушган.

Шу ерда мактабгача таълим тизимида татбиқ этилаётган Интеграциялашган мониторинг электрон тизими тақдимоти ўтказилди. Бу тизимда мамлакатдаги ҳар бир боланинг туғилишидан то вояга етгунча бўлган ҳолати, соғлиги, ривожланиши, ўзлаштириши ҳақида маълумотлар жамланади. Шунингдек, унда тарбиячилар, боғчалар, уларга эҳтиёж тўғрисида ҳам барча ахборотлар бўлади.

«Бу таълим-тарбия тизимининг асоси, ўзига хос ойнаси. Ундаги маълумотларни кузатиш, таҳлил қилиш орқали таълим-тарбияда нималарга эътибор беришимиз кераклигини аниқлаймиз. Бизнинг фарзандларимиз энг яхши, замонавий шароитларга муносиб», дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирган президент матбуот хизмати.

Президент ушбу электрон тизимни маълумотлар билан тўлдириш, уни таълимнинг кейинги босқичларида ҳам қўллаш бўйича топшириқлар берди.

Top