Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
LG TwinWash кир ювиш машинаси - уй юмушларида ишончли ёрдамчингиз!
09:48 / 23.07.2018
6812
Фото: LG

Тасаввур қилинг, ишдан уйга келдингиз. Узоқ меҳнат кунидан сўнг чарчагансиз. Олдингизда эса ювилиши лозим бўлган кўплаб кийимлар турибди. Бу кийим-кечакларни ювиш учун камида уч марта юклаш талаб этилади. Кир ювиш машинаси барча функцияларни ўзи бажариши ва бирданига бир нечта юкламани ювишини жуда истаб қоласиз. Барча истакларни ўзида акс эттирувчи келажак тезроқ келса эди…

Келажак кириб келиб бўлди! LG TwinWash кир ювиш машинаси - Сизнинг ишончли ёрдамчингиз туфайли бўш вақтни кир ювишдан кўра бошқа нарса учун сарфлашингиз мумкин.

Барчаси бир вақтнинг ўзида вазифани осонлик билан бажара оладиган икки ҳиссали юклама туфайли!

Фото: LG

TwinWash - иккита барабан

Агар сиз кўп ва тез-тез кир ювишга мажбур бўлсангиз, унда икки ҳиссали барабан функцияси билан бу жараённи бир неча маротабага қисқартирасиз. Энди устки кийим ва ўта нозик матоларни турли барабанлардан фойдаланиб, бир вақтнинг ўзида ювишингиз мумкин. Фронтал юкламага эга асосий барабан 17 кг кийим-кечакни сиғдирса, вертикал юкламаси қўшимча барабан 3,5 кг.га мўлжалланган. Сиз нафақат кир ювишга сарфланган вақтни тежайсиз, балки сув ва электр энергиясини ҳам ортиқча ишлатмайсиз. Ҳар бир барабан ўз бошқарув панели ва кир ювиш дастурларига эга ҳамда бир-биридан мустақил равишда ишлайди.

Асосий ва пастки барабан сизнинг нарсаларингиз учун идеал бўлган турли циклларда ишлаши мумкин. Қўлларни ишлатмаган ҳолда қўлда ювиш, шунингдек, ички кийимлар, спорт кийимлари, нозик матоларни ювиш учун мўлжалланган махсус цикллар кийимларингизни яхшилаб ва тўғри тозалашга хизмат қилади. Tub Clean барабанни тозалаш жараёни уни тоза сақлашга ёрдам беради.

Фото: LG

TrueSteam - буғ кучи

TrueSteam функцияси - бу нарсаларингизни эҳтиёт қилиб ювиш ва уларга ғамхўрлик қилишдир. Барабан ичидаги буғ туфайли доимий ҳарорат сақланиб қолади, у барча ифлослантирувчи моддалар ва аллергенлер билан курашишга имкон беради. Сиз осонлик билан кийимингизга янги қиёфа беришингиз, ёқимсиз ҳидни йўқотишингиз, кичик қатларни ювувчи воситалардан фойдаланмасдан текислашингиз мумкин. Атиги йигирма дақиқа - ва кийимингиз яна тоза ва дазмолланган ҳолатда. Ақлли ва ёрқин бошқарув панели бу жараённи янада осонлаштиради. LG TrueSteam буғ функцияси Британия Аллергологлар жамғармаси томонидан юқори сифатли баҳосини қўлга киритди, Россиянинг Болалар аллергологлар ва иммунологлар ассоциацияси томонидан синовдан ўтказилди.

Фото: LG

10 йил кафолат

Кир ювиш машинасининг барабанлари тўғридан-тўғри узатмали инверторли мотор томонидан ҳаракатга келтирилади, бу иш деярли шовқинсиз бўлишини таъминлайди. Анъанавий узатли шкив (узатма тасмасини ҳаракатга келтирувчи ғилдирак) ва узатиш тасмасидан воз кечиш туфайли тебранишлар камаяди, шунинг учун машина бузилишга камроқ мойил бўлади. Айнан шунинг учун LG Electronics мотор иши учун 10 йил кафолат беради. Smart Diagnosis янги функцияси уйга сервис хизмат кўрсатиш бўйича мутахассисни чақирмасдан LG кир ювиш машиналарининг масофадан автоматлаштирилган диагностикасини таъминлайди.

Фото: LG

LG TwinWash кир ювиш машинасини сотиб олиш, шунингдек, унинг нархлари билан танишиш учун қуйидаги дўконларга мурожаат қилинг:

- “Флешка” технобозори (собиқ Малика)

- «Ипак Йўли» бозори (собиқ Абу-Сахий)

- MEDIAPARK Bozori ва GOODZONE тармоғи

- LG’нинг «Next» СКМдаги махсус дўкони ёки 143-00-03 рақамига қўнғироқ қилиш орқали.

LG Uzbekistan’нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг:

Facebook: www.facebook.com/LGUzbekistan

Instagram: www.instagram.com/LGUzbekistan

Фото: LG

LG Electronics компанияси техникасига сервис хизмат кўрсатиш масалалари бўйича LG Мижозларни сервис қўллаб-қувватлаш хизмати билан боғланинг: 0-800 120-22-22. Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу рақамга қўнғироқ бепул. Муҳим: рақамни тўлиқ териш керак.

Реклама ҳуқуқи асосида


Улашинг
  • Теглар:
  • LG
Top